СЕМИНАР ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

2020 йил 10 март куни АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича дастури доирасида оила институтини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорлик меморандуми доирасида ҳамда медиация институтини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасига биноан Тошкент шаҳрида “Оила” маркази мутахассислари учун мўлжалланган ўқув амалий семинар ўз ишини бошлади.

Тренинг давомида иштирокчилар оилавий низоларни ҳал қилишда медиацияни жорий этишнинг амалий усуллари, кейслар билан ишлаш, медиация тамойиллари, медиаторнинг касбий этикаси, супервизия, меъёрий ҳужжатлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ҳамда “Медиация тўғрисида”ги қонунлари билан ишлаш кўникмаларига эга бўлишади.

Тренинг жараёнида сўровномалар ўтказилади.Сўровномалар таҳлили “Оила” маркази томонидан олиб борилаётган кейинги тадқиқотларга методологик асос бўлиб хизмат қилиши назарда тутилган.

Мазкур тадбир ўз ишини 12 март куни якунлайди.

“Оила” маркази матбуот хизмати