8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Муҳтарама аёллар!

 

Cизни фасли навбаҳорнинг илк айёми, нафосат, садоқат, гўзаллик тантанаси – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамоамиз номидан самимий муборакбод этамиз.

Бугунги шукуҳли дамларда Сизга энг эзгу, энг самимий тилакларни изҳор этиб, Ватан, эл-юрт манфаатлари, халқ фаровонлиги йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларингиз ҳамиша бароридан келаверсин, деймиз.

Сизга узоқ-умр, мустаҳкам соғлик, тинчлик-омонлик, оилавий хотиржамлик, бахт, саодат ва муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлаверсин.

 

     Самимият ила,

     “Оила” илмий-амалий тадқиқот Маркази жамоаси