"ОИЛА" МАРКАЗИНИНГ ВАКИЛИ БМТ СЕССИЯСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жорий йилнинг 1-5 апрель кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик ва тараққиёт комиссиясининг 52-сессияси бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Ўзбекистон Руспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг директор ўринбосари Дилбар Алимжанова жўнаб кетди.