“ОИЛА — ЭНГ УЛУҒ ҚАДРИЯТ” ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда 15 май — Халқаро оила куни муносабати билан “Оила — энг улуғ қадрият”танловини эълон қилади.

Танлов мамлакатда оила институти соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, оиланинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, анъанавий оилавий қадриятларни асраб-авайлаш, замонавий намунали оилани шаклланттириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, мустаҳкам ва фаровон оилалар сафини кенгайтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва ажрашишларнинг олдини олиш, “Оила” марказининг фаолиятига қаратилган бўлиб, қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

  • энг яхши мақола;
  • энг яхши ижтимоий ролик;
  • энг яхши ҳужжатли ва бадиий фильм.

Танловга 2018 йил февраль ойидан 2019 йил апрель ойигача бўлган даврда тайёрланган ва эълон қилинган ижодий ишлар муаллиф (муаллифлар)нинг паспорт нусхаси, иш жойи, манзили, телефон рақами, ҳақидаги маълумотлар илова қилинган ҳолда жорий йилнинг 10 май кунига қадар қабул қилинади.

Танлов ғолиблари ва совриндорлари 15 май — Халқаро оила куни арафасида диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тантанали равишда тақдирланадилар.

Материаллар “Оила — энг улуғ қадрият” танловига деб кўрсатилган ҳолда, қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100017, Тошкент шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази.

Телефонлар: (99871) 239-47-79, 239-43-01.

www.oilamarkazi.uz