Чин эътироф соҳибаси

Барчамиз учун қувончли хабар  устозимиз Каримова  Инобат Шариповна бугун
"Мў
ътабар аёл" кўкрак нишони соҳибаси бўлдилар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бўлим бошлиғи  Каримова Инобат Шариповнага 1959 йилда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги ер тузувчи муҳандис, 1982 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.

И.Каримованинг умумий меҳнат стажи 43 йилни ташкил этади ва мазкур лавозимда 2018 йил 2 апрелдан бўён  ишлайди.

У фаолияти давомида оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаоллигини ошириш борасидаги самарали меҳнатлари ўз самарасини берган.

Унинг саъй-ҳаракатлари билан оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашдаги, уларга тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошишида, спортга  жалб этишда  бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган.

Республиканинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий  соҳада, оила институтини мустаҳкамлаш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўғри тушунади, ўзининг билим ва тажрибасини ошириш устида тинимсиз меҳнат қилади.

Янги ташкил этилган “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг қисқа вақтда шаклланишида алоҳида ҳиссаси бор. Кўпни кўрган, бой ҳаётий тажрибага эга, ўз ишини пухта билган мутахассис сифатида ёш мутахассисларга  устозлик ҳам қилмоқда. Айниқса, ҳудудий бошқармалар, туман(шаҳар) бўлимлари фаолиятини такомиллаштиришда услубий ва методик тавсияларни  етказиб берганлиги, худудларда оилаларни ажримларини олдини олиш, нотинч, муаммоли  ва  низоли оилаларга  индивидуал ёндошув, алоҳида “Йўл хариталари”  асосида  ишни ташкил этиш, оилаларни муаммоларини тегишли  масъулларга  йўналтириш орқали, муаммоларнинг  ҳал этилишига  эришилди. Наманган, Самарқанд  вилоятларида  ўтказилган илмий-амалий тадқиқот ишларида  бевосита  иштирок этиб, ишлаб чиқилган йўл хариталари асосида нафақат ушбу ҳудудларда  балки Республиканинг барча  шаҳар, туманларида амалга оширилишини изчил мониторингини  олиб борган.

И.Каримова талабчан, қаттиққўл, масъулиятни зиммасига олишдан чўчимайди. Мураккаб вазиятларда шошиб қолмайди. Зиммасидаги вазифаларни бажаришга виждонан ёндошади, кўпчилик манфаатини ўзининг манфаатидан устун қўяди. Ўзининг шахсий ва ишчанлик фазилатларига кўра, юклатилаётган ҳар қандай масъул вазифани уддалай олади.

У талабчан, билимдон, жонкуяр ва ташаббускор ходим. Бошлаган ишини охирига етказишда, мустақил қарорлар қабул қилишда ҳамда масъулиятни зиммасига олишдан чўчимайди.

“Оила” илмий –амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон хотин-қизлари   фаоллари ва соҳа ходимлари орасида ҳурматга эга.

Инобат Каримова  иш фаолиятида  эришган  ютуқлари, тажрибалари, халқ олдидаги масъулиятли вазифасини аъло даражада бажараётганлигини  эътиборга  олинган ҳолда  Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис  этилган “Муътабар  аёл”  кўкрак  нишонига  сазовор бўлдилар.