ЁШЛАР ҚАНДАЙ ОИЛАНИ ОРЗУ ҚИЛАДИ?

Наманган туманидаги Тепақўрғон педагогика ва сервис касб-ҳунар коллежининг битирувчи курс қизлари ўртасида “Сиз келгусида қурмоқчи бўлган оила қандай бўлишини ҳоҳлайсиз?” викторинаси ўтказилди.

  • - Оила нима?
  • - Сиз ўзингизни оила қуришга тайёр деб ҳисоблайсизми?
  • - Турмуш ўртоғингиз қандай инсон бўлишини хоҳлар эдингиз?
  • - Никоҳдан олдинги тиббий кўрик тўғрисида хабардормисиз?
  •  -Қариндош уруғ ўртасида никоҳнинг салбий оқибатлари тўғрисида хабардормисиз?

 

Викторинада 32 нафар иштирокчидан мана шу саволларга жавоблар олинди. Бу орқали балоғат ёшидаги қизларнинг оилавий ҳаёт, турмушга тайёрлик борасидаги кўникмалари, фикрлари ўрганиб, таҳлил қилинди.   

“Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Наманган тумани бўлими таҳлиллар натижасида келгусида ёшлар ўртасида зарурий тарғибот ишларни йўлга қўйиш режасини ишлаб чиқди.