“МАҲАЛЛА ВА ОИЛА” ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИГА ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 сентябрдаги қарори билан Эгамбердиева Нодира Мелибаевна Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг директори этиб тайинланди.

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти
Матбуот хизмати