БОЛАНИНГ ҚИЗИҚУВЧАНЛИГИНИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛДИРМАНГ

Ота-онанинг масъулияти – фарзандни ақл-идрокли ва ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялаш. Бола улғайиб борар экан, у атроф-оламни ўта қизиқувчанлик билан идрок этишни истайди. Шу боисдан ҳам бола тушунмаган, билмаган нарсалари ҳақида ота-онасига “Бу нима?” “Нима учун ундай?” “Нега бундай эмас?” каби саволлар бериши ҳам табиийдир.

Шу ўринда ота-она ўз фарзандининг саволларига жавоб беришдан эринмаслиги лозим. “Катта бўлсанг, билиб оласан”, деган жавоб билан кифояланманг. Унда нима қилиш лозим бўлади?

“Бахтли бола маънавияти” номли услубий қўлланма асосида олиб борилаётган туркум аудио дарсимизнинг навбатдаги “Боланинг қизиқувчанлигини эътиборсиз қолдирманг” номли 47-мавзуда юқоридаги саволларга жавоб оласиз.

 

Аудио дарсни профессор Муҳаммаджон Қуронов олиб боради.

(Дарсликларни тинглаш)

Яқинларингизга ҳам улашинг!

 

Ўзбекистон Республикаси
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот
институти