БОЛАНГИЗ СИЗГА МЕҲРИБОН БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Меҳр тушунчаси кейинги пайтларда одамлар орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларда бирига айланиб бормоқда. “Фарзандига меҳр беролмайди”, “Ота-онасига меҳри йўқ”, “Озгина меҳр берса келини кетиб қолмасди” каби гаплар кундалик ҳаётимизда тез-тез қулоғимизга чалинадиган бўлди. Бу туйғу нафақат бугун, балки барча даврларда долзарб аҳамият касб этиб келган.

Меҳр дўстлик, ҳамжиҳатлик, оқибат, муҳаббат каби эзгу ришталарни мустаҳкамлайди. Баъзан турли юмушлар билан банд бўлиб, яқинларимизни бирров йўқлашга-да имкон тополмаймиз. Ёлғиз қолганимизда ҳаётимиздан мазмун қочаётгани сезилади. Нима учун, кимлар учун югуриб-елаётганимиз – яшамоқликнинг асл маъноси ҳақида ўйлаймиз. Меҳр кўрсатгимиз, яхшилик кўргимиз келади.

“Бахтли бола маънавияти” номли услубий қўлланма асосида олиб борилаётган туркум аудио дарсимизнинг навбатдаги 40-мавзуси: Болангиз Сизга меҳрибон бўлишини истайсизми?

Аудио дарсни профессор Муҳаммаджон Қуронов олиб боради.

(Дарсликларни тинглаш)

Яқинларингизга ҳам улашинг!

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот
институти