БОЛА БИЛАН КОРОНАВИРУС ҲАҚИДА ҚАНДАЙ ГАПЛАШИШ КЕРАК?

Ҳозирги кунда, коронавирус (COVID-19) касаллиги барчани ташвишлантирмоқда. Агар фарзандларингиз ҳам ташвишланса, буни ҳам тушунса бўлади.

 Болалар учун интернетда ёки телевизорда кўрганларини, ёки бошқа одамлардан эшитганларини тушуниш қийин бўлиши мумкин, шунинг учун улар ташвиш, стресс ва ваҳима ҳолатларига тушиб қолиши мумкин.

Фарзандларингиз билан очиқ, уларни қўллаб-қувватлайдиган суҳбат уларга бундай ҳиссиётларни тушунишга ва уларни енгишга ёрдам бериши, шу билан бирга бошқаларга ҳам фойда келтириши мумкин.

 “Бахтли бола маънавияти” номли услубий қўлланма асосида олиб борилаётган туркум аудио дарсимизнинг навбатдаги 39-мавзуси: Бола билан коронавирус ҳақида қандай гаплашиш керак?

Аудио дарсни профессор Муҳаммаджон Қуронов олиб боради.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

(Дарсликларни тинглаш)

Бу синовли кунлар ҳам ўтади, биз ишонамизки тез орада ҳаммаси барҳам топиб ҳаёт яна изига тушади. Зеро, давлатимиз томонидан коронавируснинг тарқалишини олдини олиш ва уни батамом бартарф этиш юзасидан зарур ишлар амалга оширилмоқда. Энди кўп нарса ўзимизга, қолаверса, ҳар бир оилага боғлиқ бўлиб турибди.

ОИЛАНГИЗ САЛОМАТЛИГИГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ! КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ! 

Ўзбекистон Республикаси
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот
институти