ЁШ ОТА-ОНАЛАРГА ТАВСИЯЛАР

Буюк маърифатпарвар олим Абдулла Авлонийнинг фикрича, одам туғилишидан ёмон хулқ билан туғилмайди. Муайян бир шароитда ёмон тарбия натижасида уларда ёмон хулқ пайдо бўлади ва шаклланиб боради. Инсондаги қобилиятни камолга етказиш тарбия билан амалга ошади. Авлонийнинг таъкидлашича, агар инсон яхши тарбия топиб, ёмон хулқлардан сақланса, гўзал хулқларга одатланиб, вояга етса, у барчанинг ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлган бахтиёр инсон бўлиб шаклланади. Агар аксинча бўлса, унинг ҳар қандай бузуқ ишларни қиладиган, нодон, жоҳил, ёвуз бир одам бўлиб етишишига олиб келади.Ота-она асосий тарбиячи ҳисобланади. Педагогларнинг айтишича: “Тарбиячи болани тарбиялаш учун аввало ўзи тарбияланган бўлиши керак’’.

 “Ёш ота-она китоби” номли услубий қўлланма асосида олиб борилаётган  туркум аудио дарсимизнинг навбатдаги 30-мавзуси: Ёш ота-оналарга тавсиялар деб номланади. Аудио дарсни  профессор Муҳаммаджон Қуронов олиб боради.

 (Дарсликлар)

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Ўзбекистон Республикаси
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот
институти