ХОРИЖЛИК МЕҲМОНЛАР "ОИЛА" МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШДИ

Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчилари “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Сурхондарё вилояти бошқармасига ҳам ташриф буюришди. “Оила” маркази бошқармасида ташкил этилган “Жаҳон цивилизациясида бахшичилик санъатининг ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция меҳмонларда Ўзбекистон санъати ва маданияти борасида илиқ таассуротлар уйғотишга хизмат қилмоқда.

Анжуманда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Тўра Мирзаев, Эгей университети Турк дунёси тадқиқотлари институти профессори Фикрет Туркмен модераторлик қилишмоқди. Конференцияда “Бахшиларнинг эстетик қарашлари”, “Монгол халқлари маданий мероси”, “Мўғул ва ўзбек тилларидаги эпосларнинг терминологик томонлари”, “Номоддий маданий мерос муҳофазаси бўйича конвенция рўйхатлари” каби мавзуларда турли миллат олимларининг маърузалари тингланди. Айниқча, ўзбек бахшиси ва қозоқ оқинининг айтишуви хорижлик меҳмонларнинг ҳайратини оширди. Конференция давом этмоқда.

Меҳмонлар ташриф давомида “Оила” марказининг юртимиз оилалари мустаҳкамлиги, аёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш борасида амалга ошираётган ишлари билан яқиндан танишишди.

Жанубий Корея Республикасининг Донгдук аёллар университети профессори Сеонг Йонг Пак марказ фаолиятига яқиндан қизиқиш билдириб, амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этди ва ўз таклифларини билдирди.