ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИ

175-модда. Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш

Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашга қуйидагилар киради:

Олдинги таҳрирга қаранг.

1) қонун ҳужжатларига мувофиқ:

а) йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилга ҳақ тўлаш, шунингдек ушбу таътилдан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлаш;

б) ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлиги учун айрим тармоқларнинг ходимларига бериладиган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш;

в) ўқиш билан боғлиқ таътилга ва ижодий таътилларга ҳақ тўлаш;

г) ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга берилган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш;

(175-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 133 — 138148-моддалари.

 

180-модда. Жисмоний шахсларни солиқ солишдан озод қилиш

Солиқ солишдан қуйидаги жисмоний шахслар тўлиқ озод қилинади:

1) хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимлари, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса, — Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича;

2) хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса, — Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича;

3) хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар таркибига кирган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса, — ўз хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича;

4) хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг уйларида ишловчилар, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса, — ўз хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича;

5) халқаро ноҳукумат ташкилотларнинг мансабдор шахслари — агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса, уларнинг ушбу ташкилотларда олган даромадлари бўйича;

6) Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари, ички ишлар органлари ҳамда божхона органларининг оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркибига кирувчи шахслар, шунингдек ўқув ёки синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар — хизматни ўташ (хизмат вазифаларини бажариш) муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар суммалари бўйича;

Олдинги таҳрирга қаранг.

7) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий судлар судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига эга бўлган ходимлари — уларнинг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари бўйича;

(180-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 декабрдаги ПФ-3178-сонли «Прокуратура органлари ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг 1-банди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сонли «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 1-банди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

8) концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бўлган шахслар — ушбу фаолиятдан олинган даромадлари бўйича;

(180-модданинг биринчи қисми 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низом.

Олдинги таҳрирга қаранг.

9) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган шахслар — якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган меҳнат шартномасига кўра бажарган ишлари учун олган даромадлари бўйича.

(180-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан 9-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Қуйидаги жисмоний шахслар солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилинади:

Олдинги таҳрирга қаранг.

1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар. Мазкур имтиёз тегишинча «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси асосида берилади;

(180-модданинг иккинчи қисми 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади;

(180-модданинг иккинчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(180-модданинг иккинчи қисми 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунигаасосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(180-модданинг иккинчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунигаасосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)

5) болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

Олдинги таҳрирга қаранг.

(180-модданинг иккинчи қисми 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунигаасосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади;

(180-модда иккинчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 20 майдаги ЎРҚ-247-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 149-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(180-модданинг иккинчи қисми 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунигаасосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(180-модданинг иккинчи қисми 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунигаасосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)

10) икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар. Имтиёз ҳар бир бола учун Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади;

Олдинги таҳрирга қаранг.

11) икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ва боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар. Имтиёз эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда берилади;

(180-модда иккинчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)

12) болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси, биргаликда яшашга тааллуқли қисмида — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси асосида берилади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади.

Имтиёзларга бўлган ҳуқуқлар календарь йили давомида вужудга келган тақдирда, имтиёзларга бўлган ҳуқуқлар вужудга келган пайтдан эътиборан қўлланилади.

Агар жисмоний шахс ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган бир нечта асос бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат битта имтиёз берилади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзни қўллаш жисмоний шахснинг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи бўлмаган тақдирда — яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, жисмоний шахс имтиёз йўқотилган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида бу ҳақда ундан солиқни ушлаб қоладиган юридик шахсга маълум қилиши керак.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилган имтиёзлар жисмоний шахсларнинг фоизлар ва дивидендлар тарзида олинган даромадларига, шунингдек мол-мулкни ижарага топширишдан олинган даромадларига ҳам татбиқ этилади. Агар фоизлар ва дивидендлар асосий иш жойи бўйича ҳисобланса, имтиёзни қўллаш асосий иш жойи бўйича амалга оширилади, агар фоизлар ва дивидендлар асосий бўлмаган иш жойи бўйича ҳисобланса, имтиёз жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўлланилади. Шунга ўхшаш тартиб мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.

143-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига қуйидагилар киради:

1) ҳақиқатда бажарилган иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган иш ҳақи;

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 153-моддаси.

2) илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар;

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган «Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 декабрдаги 578-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиялари аъзоларининг гонорарлари, докторантлар ва аспирантларнинг стипендиялари микдорини ошириш тўгрисида»ги қарори.

3) предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўланадиган тўловлар, бундан якка тартибдаги тадбиркорлар билан тузилган шартномалар мустасно;

4) юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;

5) рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар:

а) йиллик иш якунлари бўйича мукофот;

б) юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги локал ҳужжатларида назарда тутилган тўловлар;

в) касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва мансаб маошларига устамалар;

г) кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;

д) рационализаторлик таклифлари учун тўловлар;

Олдинги таҳрирга қаранг.

е) меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар;

(143-модданинг бешинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонунига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

ж) таътилга қўшимча ҳақлар ва ушбу Кодекснинг 173-моддасида назарда тутилган моддий ёрдам;

(143-модданинг 5-банди «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)

6) компенсация тўловлари (компенсация):

а) қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар (иш стажи учун устамалар, баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар);

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 153-моддасининг тўртинчибешинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 апрелдаги 200-сонли «Навоий вилояти халқ хўжалига тармоқлари ходимларининг иш ҳақини ҳудудий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 декабрдаги 462-сонли «Дўрмон-Қайнарсой» комплексларининг хўжалик ҳисобидаги бирлашган дирекциясини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига устамалар;

в) технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, иш вақтидан ташқари дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишлаганлик учун тариф ставкаларига ҳамда мансаб маошларига устамалар ва қўшимча тўловлар;

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157158-моддари.

г) кўп сменали режимда ишлаганлик, шунингдек бир неча касбда, лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун устамалар;

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 160-моддаси.

д) доимий иши йўлда кечадиган ёки кўчиб юриш ва ҳаракатланиш хусусиятига эга бўлган ходимларнинг жўнаб кетиш пайтидан қайтиб келиш пайтигача йўлдаги ҳар бир сутка учун тўланадиган иш ҳақига устамалар;

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 171-моддаси.

е) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ишлар вахта усулида бажарилганда ходимларнинг иш ҳақига устамалар;

 LexUZ шарҳи

Қаранг: «Ўта муҳим ва узоқда жойлашган объектларда қурилиш-монтаж ишлари тармоғида вахта усули тўғрисида»гинизомнинг (рўйхат рақами 551, 28.11.1998 й.) 5.6-банди.

ж) юридик шахс жойлашган ердан (йиғилиш пунктидан) ишлаш жойигача ва орқага қайтиш учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган, ишлар вахта усулида бажарилган тақдирда йўлга кетадиган кунлар, шунингдек ходимлар метеорологик шароитлар сабабли ва (ёки) транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда ушланиб қолган кунлар учун тариф ставкаси, мансаб маоши миқдорида тўланадиган суммалар;

 LexUZ шарҳи

Қаранг: «Ўта муҳим ва узоқда жойлашган объектларда қурилиш-монтаж ишлари тармоғида вахта усули тўғрисида»гинизомнинг (рўйхат рақами 551, 28.11.1998 й.) 5.7-банди.

з) ишлар вахта усулида ташкил қилинганда, иш вақти умумлаштирилган ҳолда ҳисобга олинаётганда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ходимларга иш вақтининг белгиланган давомийлигидан ортиқ ишлаганлиги муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун тўловлар;

и) ер ости ишларида доимий банд бўлган ходимларга уларнинг стволдан ишлаш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун шахтада (конда) ҳаракатланишининг меъёрий вақти учун тўланадиган қўшимча ҳақлар;

Олдинги таҳрирга қаранг.

к) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида дала таъминоти.

(143-модда 6-бандининг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

л) озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш.

(143-модданинг олтинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонунига асосан «л» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)

7) ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш:

а) қонун ҳужжатларига мувофиқ:

йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилга ҳақ тўлаш, шунингдек ундан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлаш;

ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлиги учун айрим тармоқларнинг ходимларига бериладиган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш;

ўқиш билан боғлиқ таътилга ва ижодий таътилларга ҳақ тўлаш;

ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга берилган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш;

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 232-моддаси.

б) асосий иш жойи бўйича асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар;

в) донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун ҳақ тўлаш;

г) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш;

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 165-моддаси.

д) қишлоқ хўжалиги ишларига ва бошқа ишларга жалб қилинадиган ходимларнинг асосий иш жойи бўйича сақлаб қолинадиган иш ҳақи;

е) аввалги иш жойи бўйича мансаб маоши миқдорлари муайян бир муддат давомида сақлаб қолинган ҳолда бошқа юридик шахслардан ишга жойлаштирилган, шунингдек вазифани вақтинча бажариб турганда ходимларга маошдаги фарқни тўлаш;

ж) юридик шахсларнинг ходимларига кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида ишдан ажралган ҳолда ўқиши вақтида асосий иш жойи бўйича тўланадиган иш ҳақи;

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 166-моддасининг биринчи қисми.

з) ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш;

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 159-моддасининг биринчи қисми.

и) соғлиғининг ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда сақланадиган аввалги ўртача ойлик иш ҳақини қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўлаш, шунингдек вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларига иш ҳақининг ҳақиқий миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш;

к) мажбурий прогул вақти ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки юридик шахснинг қарорига кўра ҳақ тўлаш;

л) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг имтиёзли соатларига, оналарга болани овқатлантириши учун ишда бериладиган танаффусларга, шунингдек тиббий кўрикдан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш;

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 166-моддаси, 236-моддасининг иккинчи қисми242-243-моддалари.

м) юридик шахсларнинг асосий ишидан озод қилинган ва озод қилинмаган ҳолда ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун, ўқувчилар ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш учун жалб қилинадиган малакали ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш;

н) олий ўқув юртини тамомлаганидан кейин ёш мутахассисларга таътил вақти учун юридик шахс ҳисобидан тўланадиган нафақалар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

о) ходимларга таътил учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланган ҳақ ва улар бўйича пуллик компенсациялар.

(143-модданинг еттинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонунига асосан «о» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)

8) ногиронларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча тўловлар.

(143-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)