ОЛИМЛАР ВА ЖУРНАЛИСТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази 15 май - Халқаро оила куни муносабати билан “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзусини ёритишда касбий ахлоқ масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказади.

Конференцияни ўтказиш тартиби: Мақола ва тезислар 2019 йилнинг 30 апрелига қадар pr@oilamarkazi.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.

Конференция якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилади. 

Конференция 2019 йилнинг 14 май куни ўтказилади.

Конференция ташкилий қўмитаси томонидан сараланган мақола ва тезислар алоҳида тўплам шаклида чоп этилади. Маъруза муаллифлари конференцияда маъруза қилиши хусусида электрон почта орқали жорий йилнинг 6 май кунига қадар хабардор қилинади.

  

КОНФЕРЕНЦИЯДА ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ

Конференция  ишида иштирок этиш учун 2019 йил 30 апрелга қадар  ташкилий қўмитанинг электрон почтаси pr@oilamarkazi.uz электрон манзилига қуйидаги материалларни жўнатиш лозим:

  1. Муаллиф ҳақидаги маълумотлар (1-иловага мувофиқ тайёрланади).
  2. Мақола ёки тезис (2-иловага мувофиқ тайёрланади)
  3. Фотосурат – jpg. форматдаги 9х14 ҳажмда.
  4. Тўлиқ маълумот қуйидаги файлда берилган

Конференция иштирокчилари диққатига: мақолада иқтибослар келтиришда муаллифлик ҳуқуқи масалаларига алоҳида эътибор қаратишингиз сўралади.

Конференция ташкилотчилари: “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази

Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз

Конференция мақолалари бепул

Ташкилий қўмита манзили: Тошкент шаҳар, Шароф Рашидов кўчаси, 16-уй.

 

Мурожаат учун: 

Тел: 71 2394359

e-mail: pr@oilamarkazi.uz

web-site: www.oilamarkazi.uz

Талаблар тўлиқ матни