Хоразм вилояти. Машариповлар оиласи

Машариповлар оиласи Урганч шаҳридаги “Ал-Хоразмий”  маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Ушбу жуфтлик 21 йилдан буён бирга, ҳамнафас яшаб келмоқда. 3 нафар фарзанднинг меҳрибон ота-онаси.

Оилада 200 дан ортиқ китоб  фондига эга  кутубхона мавжуд.

Оила бошлиғи А.Машарипов миллий ҳунармандчиликнинг   этикдўзлик тури билан шуғулланади, рафиқаси З.Эшчанова қўли гул чевар. Ўнлаб ҳунармандчилик танловларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Оилабошилари этикдўзлик ва чеварчиликнинг ўзига хос сирларини ўргатиш мақсадида маҳалла қошида тўгарак ташкил этган. Ҳозирда уларнинг 100 дан ортиқ шогирдлари бор.

Ушбу жуфтликнинг иккинчи фарзанди Машарипова Рухсора турли хил маьнавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий тадбирлар сценарийлари муаллифи, сухандонлик сaнъати йўлидаги изланишлари учун  Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Хонадон аҳли  ўзининг ташаббускорлиги, интилувчанлиги, катталарга ҳурмати, кичикларга иззатда бўлиши, маҳалланинг жамоат ишларида муносиб иштироки, намуналилиги   билан бошқа оилалардан ажралиб туради.

Оилада адабиётга, китобга бўлган ҳурмат устувор. Машариповлар оиласи 2018 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган “Буюклар барҳаёт” кўрик-танловининг “Навоий менинг оиламда” йўналиши бўйича республикада 1-ўринни қўлга киритган.