Тошкент вилояти. Ғуломовлар оиласи

 

Ғуломовлар оиласи Зангиота туманидаги “Мирбобоев”  маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Ушбу жуфтлик 26 йилдан буён бирга, ҳамнафас яшаб келмоқда. 3 нафар фарзанднинг меҳрибон ота-онаси, 1 нафар неваранинг севимли буви-бобоси.

Оилада 200 дан ортиқ китоб  фондига эга  кутубхона мавжуд.

Н.Ғуломов Тошкент шаҳридаги 1-клиник шифохонада уролог шифокор бўлиб ишлайди. Оила бекаси Д.Ғуломова Зангиота туманидаги  14-сонли умумтаьлим мактабида физика фани ўқитувчиси.

Оила бошлиғи иш фаолияти давомида   жуда кўп беморларнинг дардига даво топиб,  эл-юртнинг ҳурматига сазовор бўлган бўлса, Д.Ғуломова тарбиялаётган ўқувчилар олий ўқув юртларига кириб устоз меҳнатини оқлашмоқда.

Бу оила замон билан ҳамнафас бўлгани боис, фақат касбдан келадиган даромадга қараб ўтирмайди. Хонадон аҳли чорвачилик   билан шуғулланиб, аҳолига гўшт  маҳсулотлари етказиб бериш билан ҳам шуғулланади.

Тадбиркорликдан топган даромаддан маҳалладаги ночор шароитда яшайдиган оилаларга моддий рағбатлар ажратади. Тўй-ҳашамларни ўтказилишида, эҳтиёжмандларга,  тиббий ёрдамга муҳтож оилаларни дори-дармон воситалари билан таъминланишида яқиндан ёрдам беради.