Тошкент шаҳри. Эргашевлар оиласи

 

Эргашевлар оиласи Мирзо Улуғбек туманидаги “Шалола”  маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Ушбу жуфтлик 48 йилдан буён бирга, ҳамнафас яшаб келмоқда. 5 нафар фарзанднинг меҳрибон ота-онаси, 17  нафар неваралар ардоғидаги бувию бобо сифатида кексалик гаштини сурмоқдалар. Барча фарзандаларини олий маълумотли, элимизга хизмат қиладиган етук мутахассислар қилиб тарбиялашган.

Оилада 200 дан ортиқ китоб  фондига эга  кутубхона мавжуд.

Оила бошлиғи М.Эргашев таълим-тарбия соҳасидаги самарали меҳнати  билан элнинг меҳрини қозониб, "Ўрта  таьлим  аьлочиси" кўкрак нишони билан, шунингдек, юқори ташкилотларнинг бир нечта ташакурномалари ва ёрлиқлари, совғалари  билан тақдирланган.

Хонадон бекаси А.Эргашева эса фарзандлар тарбиясида турмуш ўртоғига елкадош бўлган, 2 нафар келинларининг ўзаро аҳил-иноқ бўлиб, махаллада обрў топишига ҳисса қўшган.

Бу оила маҳаллада ўтказиладиган барча тадбирларда, тўй ва маросимларда, ободонлаштириш ишлари, ҳайрия тадбирларида ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиб келмокда.

М.Эргашев маҳалладаги “Яраштириш комиссияси” аьзоси. Жорий йили 10 дан ортиқ оилани яраштириш, аҳил яшашларига ўз ҳиссасини қўшди.

Фарзандлари тадбиркорлик йўналишида ҳам ютуқларга эришган. Улар ўнлаб ишсизларга иш бериб, эҳтиёжмандларга саховат кўрсатиб, кўпчиликнинг  эьтирофига сазовор  бўлиб келмокда.

Оила тумандаги барча жамоат ишларида фаол, ўз тарбияси билан шахсий намуна кўрсатиб келаётган оила.