Сурхондарё вилояти Жўраевлар оиласи

Жўраевлар оиласи Қизириқ туманидаги “Янгитурмуш”  маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Ушбу жуфтлик 37 йилдан буён бирга, ҳамнафас яшаб келмоқда. 5 нафар фарзанднинг меҳрибон ота-онаси, 10 нафар неваранинг севимли буви-бобоси.

Оила бошлиғи А.Жўраев 38 йиллик ўқитувчилик фаолияти давомида минглаб ёшларга таълим-тарбия бериб, эл-юртнинг ҳурматига сазовор бўлган. Л.Юлдашева оқила уй бекаси сифатида болаларини ота изидан бориш йўлида тарбиялади. Фарзандларининг барчаси олий маълумотли  ўқитувчи бўлиб етишган.

Оилада 200 дан ортиқ китоб  фондига эга  кутубхона мавжуд.

Маҳаллада ёшларга ибратли маслаҳатчи  А.Жўраев  оилада меҳрибон қайнота, О.Қулбоева эса 2 нафар келинларига, жонкуярлиги, оилапарварлиги билан ўрнак бўлиб келмоқда.

Оиланинг маҳалладаги ўрни, обрў эътибори ўзгача. Улар шахсий намуна кўрсатган ҳолда ёш авлоднинг комил инсон, ватанпарвар, етук кадр  бўлиб тарбияланишида  ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Жамоат ишларида фаол, ҳаётий тажрибаларини кўпчилик билан ўртоқлашгани ҳамда ўқитувчи-зиёли инсон қандай бўлиши кераклигини ўз ҳаёт тарзлари ва ҳатти-ҳаракатларида мужассам этган боис уларни маҳаллада ибратли, маънавиятли оила деб эътироф этишади.