Сирдарё вилояти Эркаевлар оиласи

 

Эркаевлар оиласи Боёвут  туманидаги “Фарҳод”  маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Ушбу жуфтлик 34 йилдан буён бирга, ҳамнафас яшаб келмоқда. 3 нафар фарзанди, 9 нафар невараси  бор. Оила бошлиғи М.Эркаев олий тоифали шифокор, тумандаги  шифохонада 45 йиллик фаолияти давомида минглаб беморларни даволаб, элнинг ҳурматига сазовор бўлган. Л.Юлдашева ҳамшира сифатида аҳолига хизмат қилиб тиббий маданиятни тарғиб этиб келмоқда.

Оилада 500 дан ортиқ китоб  фондига эга  кутубхона мавжуд.

Оила бекаси Л.Юлдошеванинг фуқаролар йиғини қошидаги “Ота-оналар университети” ҳамда “Яраштириш  комиссияси”нинг  фаол  аъзоси сифатидаги  аралашуви  билан  шу  кунга  қадар  6 нафар  ажрим  ёқасига  келиб  қолган оилалар яраштирилди.

Ушбу оила аъзолари маҳалладаги ободонлаштириш ишларида фаол қатнашиб, томорқа маданияти, экинлар, турли  хил  мевали  ва  манзарали  дарахтлар,  гуллар  экиш борасида доимий тарғибот олиб боради.

Хонадон аҳлининг маҳалладошлари, қўни-қўшниларига нисбатан   ҳурмати, меҳр-оқибати ибратли. Бу жуфтлик “Оила-махалла-таълим  муассасаси” концепциясини амалга оширишда ёрдам кўрсатиб, ҳудуддаги 46-умумтаълим мактабининг 3 нафар кўп  дарс   қолдирган ўқувчилари ва  уларнинг  ота-оналари  билан  тушунтириш  ишларини  олиб  бориб, ўқувчиларни машғулотларга  тўлиқ  қатнашишига  эришди

Фарзандлари тадбиркорлик  билан  шуғулланади, савобли ҳайрия тадбирларига бош-қош.  Жорий йилда маҳалладаги  16 нафар   кам  таъминланган  оила  фарзандларига 1,5 млн. сўмлик  хомийлик  ёрдамларини  кўрсатган.

Маматқул Эркаев хамда унинг турмуш ўртоғи Лайло Юлдашевалар оиладаги ўзаро муносабат, ҳурмат, меҳнатсеварлиги, меҳр-оқибатли эканликлари, ёрдамга муҳтож бўлган маҳалладошларининг ҳар қандай муаммоларига бефарқ эмасликлари сабабли махалладаги энг  намунали ва ибратли оила сифатида  махаллада  соғлом,  яхши  мухит  яратишда  ўз  хиссасини  қўшиб  келмоқда.