Самарқанд вилояти. Халиловлар оиласи

 

Халиловлар оиласи Каттақўрғон туманидаги “Баландравот”  маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Ушбу жуфтлик 34 йилдан буён бирга, ҳамнафас яшаб келмоқда.  4 нафар фарзанди, 9 нафар набиралари  бор. Оилабоши Т.Халилов  Каттақўрғон шаҳар Мажидий  номидаги драма театрининг актёри бўлган, ҳозирда театрда адабий бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда. Оила бекаси Г.Эргашева фарзандларини одоб-ахлоқли, элга манфаатли қилиб тарбиялашда жонкуярлик кўрсатиб келмоқда. Оилада 200 дан ортиқ китоб  фондига эга  кутубхона мавжуд.

Ушбу оилада санъатни, адабиётни қадрлаш муҳити бор. Оила бошилари ўз фарзандларига ҳам маҳалла ёшларига ҳам меҳнатсеварлик, катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш, маҳалладаги ҳар бир оилага ёрдам бериш каби  ҳислатларни сингдириб келмоқда.

Т.Халилов “Яраштириш комиссия”си аъзоси сифатида маҳалладаги оилалар тинчлигини таъминлаш,  ўзаро муроса билан яшаш, оила қадриятини асраш каби тарғибот тадбирлари ва бошқа ташкилий  ишларда фаол  ёрдам беради. Қўшниси нотинч оила тоифасидаги  Давлатов Тулқиннинг оиласига мураббийлик  қилади.

Оила 2001 йилдан буён  хусусий тадбиркорлик билан ҳам  шуғулланиб келади. Маҳалладаги ҳайрия-саҳоват тадбирларида ҳомийлик ёрдамларини беминнат кўрсатиб келмоқда. 

Фарзандлари яхши тарбия топган, ўзига тинч ва намунали хулқ-атворга эга. 2 нафар ўғли хусусий тадбиркор, 1 нафари уста, ҳунарманд, қизи  мактабда ёшлар етакчиси.