Қорақалпоғистон Республикаси. Айбергеновлар оиласи

Айбергеновлар оиласи Нукус шаҳридаги «Берекет» маҳалласида яшайди. 3 нафар фарзанди бор. Оила қурганига 24 йил бўлган. Р.Айбергенов “Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиалида, Д.Торемуратова “Nukus ayrusdil servis”МЧЖ да  фаолият юритади. Оилада 500 дан ортиқ китоб  фондига эга  кутубхона мавжуд.

Ушбу ҳар томонлама ибратли оила бошлиғи намунали, меҳрибон ота бўлиш билан бирга, маҳалладаги ёшларга ибратли маслаҳатчи, йўл кўрсатувчи инсон ҳисобланади. Д.Торемуратова эса жонкуяр она, фидойи, фаол аёл. У маҳалла Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти аъзоси ҳамдир.

Бу оила маҳаллада ёш оилаларнинг ажралиб кетишларини олдини олиш, репродуктив саломатликни ва тиббий маданиятни ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш йўналишларида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга кўмаклашади.

Шунингдек, маҳаллада кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда ҳам саҳоватпешалиги билан ажралиб туради. Бу оила маҳалладошларининг даволаниши, дори-дармонига маблағ ажратиш, тўйларни ўтказиш, уйларни таъмирлаш каби савобли ишларни мунтазам амалга ошириб келмоқда.

Ўғли Айбергенов Айдос ва қизи Айбергенова Айнуралар  волонтёр сифатида Нукус шаҳридаги «Алёнушка» номли 22-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига инглиз ва рус тилини ўргатиб келмоқда.