Навоий вилояти. Ўруновлар оиласи

Ўруновлар оиласи Навбаҳор туманидаги “Қоражон”  маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Оила бекаси  Бодом Ўрунова 81 ёшда. Оила бошлиғи Ишқобил Ўрунов  1983 йил  вафот этганидан кейин, онахон жамоа хўжалигида ишчи, ҳисобчи бўлиб ишлаб,  бир ўзи  4 нафар ўғил, 3 нафар қиз фарзандларини улғайтириб, камолга етказган. Ҳозирда Бодом ая  23 нафар невара, 17 нафар эваралар ардоғида кексалик гаштини  сурмоқда.

Оилада 150 дан ортиқ китоб  фондига эга  кутубхона мавжуд.

Мазкур оила маҳаллада ўтказиладига ободонлаштириш ишлари, тўй ва маъракалар, ҳайрия тадбирларида хомийлик ёрдамлари кўрсатиб келмоқда.

Бодом ая  маҳалладаги “Ота-оналар университети” аъзоси сифатида  ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ўзининг ибратли ҳаёт йўли, қимматли маслаҳатлари билан ҳисса қўшмоқда. Шунингдек,  “Яраштириш” комиссияси аъзоси сифатида маҳаллада ажрим ёқасидаги 27 нафар оилаларни яраштиришда ўзининг панд-насиҳатлари, ибратли сўзлари билан муносиб ҳиссасини қўшган.

Мазкур оиланинг 4 нафар келинлари ҳам аҳил-иноқ, маҳаллада барчага ўрнак бўлишларида Бодом аянинг меҳнати  катта.

Оила аъзолари ўзининг меҳнатсеварлиги, тадбиркорлиги, саховатпешалиги билан барчани эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан, хонадон аҳли маҳаладаги масжид қурилишига 10 млн (ўн миллион) сўм миқдорида ҳомийлик ёрдамини кўрсатган. Қишлоқ қабристонини ободонлаштирилишида моддий кўмак берган.

Хонадон аҳли Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига ҳар байрам арафасида совғалар улашиб, байрам дастурхонлари ташкил этиб келмоқда.

Ушбу оила жорий йил Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят бўлимига 5 млн (беш миллион) сўм миқдорида хомийлик ёрдамини кўрсатди.

Оиланинг онахони  Бодом ая ўзининг самарали меҳнати ва ибратли ҳаёти билан барчани меҳрини қозониб, “Меҳнат фахрийси”, “Қаҳрамон она” медаллари билан тақдирланган.