Наманган вилояти. Умурзоқовлар оиласи

 

Умурзоқовлар оиласи Чортоқ  туманидаги “Навоий”  маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Оила қурганига 44 йил бўлган. 5 нафар фарзанди, 14 нафар невараси  бор. Фарзандларининг барчаси олий маълумотли. Б.Умурзоқов  касби – муҳандис-иқтисодчи, М.Тўхтабоева уй бекаси сифатида фарзандлар тарбияси ва рўзғор юмушлари билан шуғулланган. Ҳозирда кексалик гаштини суришмоқда.

Оилада 100 дан ортиқ китоб  фондига эга  кутубхона мавжуд.

2014 йилда ушбу жуфтлик оилавий ва диний қадриятларни қадрлаш, одоб-ахлоқ, тарбия, оилавий осойишталикни қарор топтириш, ўзбекона саҳоватпешалик  борасидаги меҳнатлари инобатга олиниб, муқаддас Ҳаж сафарига юборилган.

Оила боши  тумандаги “Сарқачон” ва “Худойберди” қабристонларини  қайта қуриб таъмирлашда  ўз маблағи ҳисобидан ёрдам берди. Ёлғиз яшовчи кекса қўшниси ва  4 нафар отасиз болаларнинг онасига уйларини қайта қуришда ҳомийлик қилди.

Ушбу оила маҳалладаги оилаларни яраштириш, болаларга тўғри йўл кўрсатиш, ёшларни турли оқимларга кириб кетишининг олдини олиш каби йўналишлардаги тарғибот ишларида ёрдам кўрсатиб келмоқда.