Бухоро вилояти. Адиловлар оиласи

 

Адиловлар оиласи Олот туманидаги “Жайҳунобод”  маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Оила қурганига 41 йил бўлган. 2 нафар фарзанди, 4 нафар невараси  бор. А.Адилов кимё-биология фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Г.Адилова уй бекаси сифатида фарзандлар тарбияси, уй-рўзғор ишлари билан шуғулланган. Ҳозирда пенсия гаштини суришмоқда. Оилада 500 дан ортиқ китоб  фондига эга  кутубхона мавжуд.

Икки фарзанди – Адилов Хабибжонл  тиббиёт ходими сифатида халқ саломатлиги йўлида фаолият кўрсатишмоқда. Келини Хўжаниязова Наргиза Худайқулова ҳам ўқитувчи ва ҳамшира бўлиб ишлайди.

Бу оилани меҳнатсеварлик, ўзаро меҳр-оқибат, саховатпешалик фазилатлари элга танитган. Хонадонда асаларичилик ва балиқчиликдан ташқари иссиқхона мавжуд.

Анвар ака ва Гулбаҳор опа кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, маҳалла тадбирларига фаол қатнашиш, мактаб ўқувчилари билан учрашиш, қишлоқ болаларига боғдорчилик сирларини ўргатиш каби хайрли ишларга бош-қош бўлиб келишмоқда.

Г.Адилова  қўшни келинларга панд-насиҳат бериб қайноналар гурунгида ҳам фаол.

Адиловлар оиласини маҳалладошлари яхшилик улашувчи, эзгу ниятли инсонлар сифатида  таърифлашади.