Болалар ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида оиланинг роли

“Боланинг саломати ва саодати учун
яхши тарбия қилмоқ – танини пок тутмоқ,
ёш вақтидан маслакини тузатмоқ,
 яхши хулқларни ўргатмоқ,
ёмон хулқлардан сақлаб,ўсдирмоқдир”
Абдулла Авлоний

       Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев “Оила кичик Ватан, оила тинч бўлса, бахтли бўлса, Ватан тинч бўлади” деганларида минг бора ҳақ эдилар. Хақиқатдан ҳам Болалар ва ёшларнинг тарбияси, айниқса, маънавий-ахлоқий тарбияси барча даврларда жамиятнинг устувор вазифаларидан бўлиб, бу энг аввало оилада шаклланган.

    Давлатимиз томонидан бугунги кунда фарзанд тарбияси, ёшлар тарбияси давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ- 5325-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3808-сонли Қарори билан “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси” тасдиқланди. Мазкур Концепцияда оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, айниқса, ёш авлодда маънавий-ахлоқий, одоб қадриятларини тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Юқоридаги қонун ҳужжатларида белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Хоразм вилоят бошқармасининг барча туман ва шаҳар бўлимлари томонидан  бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, шу йўналишда энг намунали фаолият юритаётган Урганч шаҳар ва Боғот, Янгибозор туман бўлимларида ўзига хос услублар, ташаббуслар, фаолиятга инновацион ёндашув ва ҳамкор ташкилотлар билан тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги кузатилмоқда.

 Мисол учун “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Урганч шаҳар бўлими раҳбари С.Тангрибергановнинг ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Сўзлашида нутқ нуқсони бор ва эшитиш аъзосидаги камчиликлари мавжуд бўлган болаларни кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилиб, натижада 14 нафар болага Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгаши депутатлари ҳомийлигида эшитишни кучайтурувчи мосламалар олиб берилди.

 Худди шу каби ташаббуслар Боғот туман бўлими раҳбари Б.Машарипова ва Янгибозор туман бўлими раҳбари А.Матяқубовалар томонидан амалга оширилиб, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган оилалар фарзандлари чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди. Натижада Боғот туманида 6 нафар, Янгибозор туманида 8 нафар болага ногиронлик аравачалари олишга кўмаклашилди.

 Туман бўлимлари томонидан болалар ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси бўйича олиб бориладиган ишларнинг самарадорлигини оширишга алоҳида этибор қаратилган.

Жумладан, Урганч шаҳар,  Боғот ва Янгибозор туман бўлимлари Мактабгача таълим муассасалари, ўрта ва ўрта махсус касб хунар коллежлари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, ушбу ташкилотларда психологлар ёрдами билан расмлар танлови ва психологик сўровномалар орқали болалар ва ёшларни руҳий холатлари ўрганилди.

  Ушбу йўналишда Боғот туманидаги ўрганишлар натижасига кўра руҳий тушкунлик ва қўрқув ҳолатлари аниқланган болаларни ота-оналари билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, болаларнинг олдида оилавий муаммо ва можаролар суҳбати амалга оширилганлиги маълум бўлди. Юқоридаги камчиликлар аниқланган болаларнинг ота-оналарига алоҳида болаларни психологик вазиятдан чиқариш усуллари бўйича тавсиялар берилди.

Урганч шаҳар бўлими томонидан ўрта мактаблардаги бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган 30 дақиқалик расм чизиш машғулотида қуйидаги камчиликлар аниқланди. Урганч шаҳар 31-сон мактабнинг 1-синф ўқувчиси Диана Джуманиязова 5 ёш пайтида М.Жуманиязова ва Р.Жуманиязовлар томонидан фарзандликка олинган бўлиб, унга ота-онаси доимий равишда ёмон муносабатда бўлишлари аниқланди ва ушбу оилани ҳамкор ташкилотлар билан бирга ўрганилганда Р.Жуманиязовнинг ичкиликка берилганлиги оиласида мунтазам жанжал бўлиши аниқланди. Ушбу юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиниб Диананинг илтимосига кўра уни ота-онасига қайтармаслик чоралари кўрилди.

Янгибозор тумани бўлими томонидан ўрта мактаб ва касб-ҳунар коллежларида “Оила бюджетини сақлаш ва сарфлаш” мавзусида учрашувлар ўтказилди. Ўтказилган учрашувда оилага кирим бўлаётган маблағларни сарфлашда оқилона фойдаланиш сирлари ва бунинг натижасида тежаладиган даромадлар юзасидан слайдлар кўринишида тушунтириш берилди.  Булардан ташқари ёшларда шукроналик ҳиссини уйғотишга ундовчи видео слайдлар тақдим қилинди.

Юқоридаги туманларда Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва анъанавий оилавий қадриятларини мустаҳкамлаш бўйича ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилган.

Масалан, Урганч шаҳар бўлимида ўтган 6 ой давомида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида 27 та тадбир ва учрашувлар амалга оширилиб бунинг натижасида 500 нафардан кўпроқ ёшларни ўз атрофига бирлаштирди.

Боғот  туман бўлими томонидан Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида 21 та тадбир ва учрашувлар амалга оширилиб, бунинг натижасида 423 нафар ёшларни ўз атрофига бирлаштирди.

Янгибозор  туман бўлими томонидан Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида 24 та тадбир ва учрашувлар амалга оширилиб, бунинг натижасида 526 нафар ёшларни ўз атрофига бирлаштирди.

Булардан ташқари “Оила” маркази бошқармаси туман ва шаҳар бўлимлари Вилоят телерадиокомпанияси Вилоят Матбуот  ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда Хоразм телерадиокомпаниясининг “Мунаввар кун” дастури орқали  “фарзанд тарбисида оиланинг ўрни”, “Оила муқаддас даргоҳ”, “Замон ва қонун”,  “Мезон”, “Вилоятимиз ибратли оиласи” каби турли хил мавзуларда телекўрсатувлар ва радио эшиттиришларда чиқишлар қилиб бормоқда.

Масалан, Хоразм телерадиокомпаниясининг “Мунаввар кун” дастури орқали Урганч шаҳар бўлими раҳбари С.Тангриберганов, Боғот туман бўлими раҳбари Б.Машарипова ва Янгибозор туман бўлими раҳбари А.Матяқубовалар ўзларининг фикр мулоҳазалари билан иштирок қилганлар.

2018 йил 1 август куни Хоразм телерадиокомпаниясида Мулоқот кўрсатувида “Оила” маркази барча туман ва шаҳар бўлим раҳбарлари иштирок қилди.

2018 йил октябр ойида Хоразм ТВда “Ибратли оила кўрик танлови” ғолиби бўлган Урганч шаҳар иштирокчиси Машариповлар оиласи билан кўрсатув тайёрланди.

Ўйлаймизки ўтказилаётган ҳар бир давра суҳбати, учрашув, кўрик-танлов ёки хонадонларга ташриф бўладими бўларнинг барчасини мақсади фаровон, бахтли оилани барпо этиш, оилаларда ватанимизга хизмат қиладиган ёшларни тарбиялаш ва оилалар тинчлигини мустаҳкамлашга кўмаклашишдир.

 Равшан Бобожонов,
“Оила” маркази Хоразм вилояти
бошқарма бошлиғи