Навбатдаги илмий кенгаш ҳисоботи

26 февраль куни “Пойтахт”бизнес маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Илмий-услубий кенгаши ва Мувофиқлаштирувчи кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Марказ директори Д.Г.Ташмухамедова 2019 йилда амалга ошириладиган вазифалар, инновацион тадқиқотлар, таклиф қилинган янги ғоя ва фикрлар билан йиғилишни очиб берди.  

Дастур доирасида, академик С.С.Гулямов “Ўзбекистон Республикасида инсон капиталини ривожлантириш учун ақлий қобилиятини ўстирадиган ва инновацияларга ўргатадиган “ақлли таълим” ва “ақлли тиббиёт” тизимини ислоҳ қилиш” мавзусидаги презентациясини муҳокамага қўйди.  

Шунингдек, кун тартибида “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказига юклатилган вазифаларнинг ижроси бўйича тугалланган тадқиқот натижалари бўйича бир қатор ҳисобот маърузалари тақдим этилди: 

  • тиббиёт фанлари номзоди Б.Д Дурманов “Қийин ҳаётий шароитга эга ва ижтимоий хавфли гуруҳларга мансуб оилалар, уларнинг аҳволи ва манзилли ёрдам хизматининг ҳар хил турларига эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида олиш мақсадида “Оила” марказининг ягона идоралараро ахборот базасини яратиш.”;
  • психология фанлари номзоди С.Р Юлдашев “Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш тизимининг услубий асосларини такомиллаштириш”;
  • В.Хохлачева, П.Ш Исамова “Таълим муассасаларида психофизик зўрликнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш”;
  • С.Т.Якупов. “Оила институтини мустаҳкамлаш билан боғлиқ материалларни чоп этиш бўйича илмий журнални таъсис этиш”;
  • Ғ.Б.Шоумаров “Ўзбекистонда суициднинг сабаблари, омилларини ўрганиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш”; 
  • Б.А.Мавлонов “Никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ва унинг самарадорлигини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳлар оқибатида туғма нуқсонлар билан болалар туғилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш”;
  • С.Т.Якупов “Оилаларда ички оилавий ва шахсий муносабатларни, хусусан ота-она ва фарзандлар, эр ва хотин, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, оилада можароли ва оғир турмуш шароитини амалий ҳал қилиш механизмларини жорий этиш”;
  • Б.Х.Мирзаев “Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, низолашиш арафасида ва низоли вазиятда бўлган оилалар билан ишни ташкил қилишнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш”;
  • З.Б.Билолова “Ёшлар орасида соғлом маънавий муҳит, қадриятлар ва ҳаётий мақсадлар шаклланиши масаласи: муаммо ва ечим”;
  • Ш.М.Қурбонова “Оғир турмуш шароитида қолган шахсларга мўлжалланган ижтимоий мослашув марказлари ва “Ишонч телефонлари” тажрибасини ўрганиш ва фаолиятини такомиллаштириш”;

-   Б.М.Умаров “ Оилавий ва шахслараро низолар, психофизик зўравонликга мойил хулқ-атворнинг олдини олиш бўйича тадқиқот”. 

Кенгашда Ш.А.Аюпов ва А.Кодировнинг “Оила иқтисодиётини бошқариш орқали рақамли иқтисодиётга ўтиш” ҳамда М.А.Утепбергеновнинг “Қорақалпоғистон оилаларининг ижтимоий ва этнопсихологик муаммолари” мавзудаги монографиялар муҳокамаси бўлиб ўтди.  

Шунингдек,  “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг 2019 йилга мўлжалланган махсус ўқув курслари ўқув-услубий мажмуаси хужжатларини тасдиқлаш  ва дастур доирасида бошқа масалалар кўриб чиқилди.