“Оила” маркази халқаро конференцияга таклиф этади

Жорий йилнинг 15 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан “Болалар ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида оиланинг роли” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилмоқда. Конференцияда республика олимларидан ташқари ўндан ортиқ давлатлардан экспертлар қатнашиши кутилмоқда.

Конференция “City Palace Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.