ФАРОВОН ОИЛА — ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ “ОИЛА” ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ АНДИЖОН ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ 
ХАБАРНОМАСИ

   “Оила” илмий-амалий-тадқиқот маркази Андижон вилояти бошқармаси ва “Олима”  уюшмаси ҳамкорлигида 2019 йил 25 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808-сон қарори ижроси бўйича “Фаровон оила – жамият тараққиётининг асоси” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Конференцияни ўтказиш жойи:  Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети мажлислар зали.

Конференция иши қуйидаги шўъбаларда олиб борилади:

1-шўъба. Оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш.

2-шўъба.Замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш.

3-шўъба. Демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш.

4-шўъба. Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш масалалари.

5-шўъба.Оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш имкониятлари.

    Конференция учун тайёрланадиган илмий мақола ва тезислар илмий-назарий, методик масалаларга қаратилиши, уларда таклиф этилаётган ғояларнинг мазмуни, назарий ва амалий аҳамияти ёритилган бўлиши  керак.

Конференция материаллари тўплам шаклида чоп этилиши режалаштирилган.

 Конференциянинг расмий тиллари: ўзбек, рус, инглиз тиллари.

Конференция тезислари матнларини тайёрлаш бўйича талаблар:

  1. Матнлар МS WORD матн муҳаррири ёрдамида, Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, А-4 210х197 мм форматда, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилган ҳолда тайёрланади. Матн сарлавҳаси катта ҳарфлар билан қорайтириб қалин ёзилиши, кейинги қаторда муаллиф исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи ва телефон рақами (шўъба) тўлиқ кўрсатилиши  шарт.
  2. Маъруза тезислари 3-5 бет ҳажмда, уларнинг матни илмий, техник ва услубий таҳрирдан ўтказилиб, қайси шўъбага мансублиги кўрсатилган бўлиши ҳамда электрон ва қоғоз нусхада тақдим этилиши лозим. Конференция учун тезис материалларининг электрон матнлари 2019 йил апрель  ойининг  5 кунига қадар таҳрирдан чиқарилиб, электрон ва қоғоз вариантларида ташкилий қўмитага етказилиши лозим.

E-mail: oila_andijon@mail.ru ;     Телеграмм   рақами: + 998914990236

Телефонлар: +99890 210-40-77,  +99873-223-13-35,  +99873-223-13-95

    Конференция иштирокчиларининг маърузалари асосида белгиланган талабларга жавоб берган материаллардан тўплам тайёрланади. Тезисда баён этилган маълумотларнинг илмий-назарий асосланганлиги ва методик жиҳатлари бўйича муаллиф масъулдир.

Белгиланган талабларга жавоб бермаган мақолалар конференция материаллари тўпламига киритилмайди. Кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган тезислар  ҳам тўпламга киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.

“Оила” илмий-амалий-тадқиқот маркази Андижон  вилояти бошқармаси

Манзил: Андижон шаҳри  Тинчлик  кўчаси  3- уй.