Замонавий-намунали оила моделини шакллантириш тадқиқоти

 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Замонавий-намунали оила моделини ишлаб чиқиш мақсадида Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах вилоятлари маҳаллаларида 800дан ортиқ истиқомат қилувчи оила аъзолари билан бевосита суҳбат ва сўровлар ўтказилди.

Оила аъзолари билан ўтказилган суҳбат натижаларига кўра, замонавий-намунали оиланинг моделини яратишда тўлиқ оила (ота-она биргаликда), қонуний никоҳдан ўтган, 3 нафардан кам бўлмаган фарзандлик, бобо ва бувилар билан бирга истиқомат қилувчи, жисмонан соғлом, иқтисодий фаровонликка эга бўлган, ота-оналар ва фарзандларнинг олий маълумотлилиги ва иш билан таъминланганлиги, маънавий-психологик соғлом муҳит ҳамда фарзандларини миллий қадриятлар асосида тарбиялайдиган оилалардаги муҳит асоси бўлади деган фикрлар билдирилди.

Замонавий–намунали оила тамойилида Оиладаги  соғлом психологик муҳит ҳамда  тарбия масалалари  устувор эканлиги маълум бўлди.

Сўров ўтказилган оилаларнинг  23 фоизининг берган жавобларида маънавий-ахлоқий  қадриятларни унутмаган, замон билан ҳамнафас, барчага  ўрнак бўлган, бир-бирига ҳурмат-эътибор, аҳиллик, жамиятга  фойдаси  тегиши, ота-онани қадрлаш, кечиримлилик, дунё  қараши кенг бўлиши, ватанпарварлик туйғуси шаклланганлиги, оила тинчлиги ва бир-бирига  меҳр-муҳаббат, ота-она фарзандларига  намуна  бўлиши, кийиниш  маданияти, сабр-қаноатли, эр-хотин, қайнона - келин, яқин қариндошлар, қуда-андалар  ўртасида  ижобий муносабатлар мавжудлиги  юқори баҳо берилган.

Сўровда иштирок этганларнинг  22 фоизи оилада  фарзанд тарбия тамойилига ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига масъулияти, оила аъзоларининг  шажарасини билиши; фарзандларни ҳалол, виждонли , мехнаткаш , ватанни севувчи  қилиб тарбиялаш, оилавий қадриятлар, ота-онани устун билиши, тартиб интизомли, болаликдан меҳнатга  ўргатиш, фарзандларини турли хил  ёт ғоялардан  асраб-авайлаш, фарзандларни Ватанга  муҳаббат руҳида  тўғри тарбиялаш каби фикрларга  алоҳида  урғу  беришган.

Сўровда  иштирок этганларнинг 17 фоизи таълим тамойилига эр ва хотиннинг олий маълумотли, маълумоти (олий, ўрта –махсус), зиёли бўлиши, ҳуқуқий, маънавий, ахлоқий, тиббий билимларни эгаллаган, дунёвий  ва диний билимларга эга, фарзандларини таълимига эътибор қаратилганлиги, ҳунар ўрганишига етарли шароит яратилганлиги, дунёда, юртимизда  бўлаётган  воқеликдан хабардорлиги, дунёқараши кенг, музейлар, театрлар, кинотеатрларга боришига жуда юқори фикрларни  билдиришди.

Сўровда иштирок этганларнинг 13 фоизи иқтисодий барқарорликнинг тамойили  оиладаги меҳнатга  лаёқатли ҳар бир фуқаронинг иш билан таъминланганлиги, яшаш  шароитини уй-жойнинг мавжудлиги, Оила етарли моддий таъминот, даромаднинг тўғри тақсимланганлиги, меҳнатсеварлик, тадбиркорлик ва ишбилармонлик  даражасига  эътибор қаратганлар.

Сўровда иштирок этганларнинг 12 фоизи жисмонан соғлом турмуш тарзи тамойилига оила аъзоларининг маънавий-жисмоний соғлом бўлиши, иш билан  дам олишнинг тўғри ташкил этиши, фарзандларининг спорт ва ижодий тўгаракларга  жалб этиш, тўғри овқатланиш тарзини ташкил этиш, репродуктив саломатлик,соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни тиббий маданиятига эътибор қаратиш, соғлом ота-она, соғлом фарзандлар, бутун оила  аъзоларининг спорт билан шуғулланишига эътибор қаратишган.

Сўровда иштирок этганларнинг оиланинг яшаш шароити тамойили 4 фоизи жами шароитлари мужассам уй-жой, яхши шарт-шароитларда  яшаш, уй-рўзғор буюмлари билан тўлиқ таъминланиш, фарзандлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш керак деган фикрларни билдирган.

 

Суҳбат ва сўров натижалари

 

Ишлаб чиқилган замонавий намунали оила моделини Самарқанд вилояти ва  бошқа вилоятларда аҳоли ўртасида кенг тарғибот қилиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.