Янги йилингиз муборак!

Азиз ватандошлар! Янги йилингиз муборак! Юртимиз тинчлиги, мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган эзгу саъй-ҳаракатларингиз 2019 йилда ҳам бароридан келаверсин! Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили барчамиз учун файзу барокатли келсин! Янги йил хонадонингизга бахт-омад, тинчлик-тотувлик, шоду-хуррамлик, оилавий фаровонлик олиб келсин. Оилаларимиз тинч-тотув, мустаҳкам ва фаровон, толе-саодатли бўлаверсин!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази жамоаси.