ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси
ҳузуридаги ахборот ва
оммавий коммуникация агентлиги
мажлислар зали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонида белгиланган вазифалар ижроси ҳақида

Оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимдаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2018 йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги даги ПФ−5325-сон Фармони тасдиқланди ҳамда ушбу фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

“Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.

Миллатнинг юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни беқиёсдир. Зеро, инсоннинг энг беғубор туйғулари айнан оилада қарор топади. Жамиятда мавжуд қайси бир муаммога назар ташламанг, унинг замири оилага, унинг моддий ва маънавий-маърифий ҳолатига бориб тақалаверади.

Бугунги замоннинг шиддати ҳам, талаби ҳам ўзгача. Бугун давр биздан оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига чуқур илмий ёндашувни, муаммолар ечимида инновацион усулларни қўллашни талаб этмоқда.

Марказ ҳозирга қадар оила масалаларни комплекс тадқиқ этиш, ажрашишларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, нотинч ва низоли оилалар муаммолари ечимини топишга қаратилган 13 та илмий-амалий тадқиқот ишларини ўтказди. Оилалар билан ишлаш, улардаги муаммоларни ҳал этишнинг замонавий усуллари ва илмий асосланган тавсиялар Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Республика маҳалалар кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, каби ташкилотлар билан биргаликда амалиётда қўлланилмоқда. Натижада жорий йилнинг 9 ой давомида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 20 820 та эр-хотин яраштирилди, 32 минг нафардан зиёд вояга етмаган болаларнинг ярим етимликдан сақлаб қолинди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган 18 мингдан зиёд оилалар билан якка тартибда иш олиб борилди ва яраштириш чоралари кўрилди.

Қайд этиш зарурки, тадқиқот натижа ва хулосаларига асосланган ҳолда “Оила”, “Фуқаролик-процессуал”, “Маъмурий жавобгарлик”, “Меҳнат”, “Уй-жой” ва Жиноят кодекслари таҳлил қилиниб, оила мустаҳкамлигига салбий таъсир қилувчи нормалари юзасидан 50 дан ортиқ таклифлар ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идораларга киритилди.

Жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб этиш мақсадида Марказ томонидан 2019 йилнинг 15 май ойидан бошлаб Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида кенг нишонланмоқда.

Оилани улуғлаш, унинг бебаҳо қадрият, инсон ҳаётидаги муҳим асос эканини тарғиб этишга қаратилган “Оила” мадҳияси яратилди (Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо сўзи, Зулфия мукофоти совриндори Ойдин Абдуллаева мусиқаси). 15 май куни Тошкент шаҳри ва республиканинг барча вилоятлари, шунингдек 86 та туман (шаҳар) марказларидаги истироҳат боғларида “Аҳил оилалар ташрифи” куни (“OILAFEST”) ўтказилди. Мазкур тадбир Халқаро оила куни доирасидаги энг йирик байрам тадбири бўлиб, уларда 1 млндан зиёд аҳоли иштирок этди.

Замонавий оилани ривожлантириш, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказилди. Тадқиқот натижалари бўйича Замонавий оиланинг модели ва тамойиллари ишлаб чиқилди ва республика, шаҳар ва кишлоқлар кесимида кенг тарғиб этилмоқда. Ҳозирда “Оила” марказининг ҳудудий бошқармалари, туман(шаҳар) бўлимлари томонидан 2 млн. 966 мингдан зиёд намунали оилалар бўйича маълумотлар базаси шакллантирилган.

Намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек оилаларда меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ва оилалар маънавиятини оширишга қаратилган маърифий тадбирлардан бири бу – “Ибратли оила” республика кўрик-танловидир. Ушбу танловда 70 мингга яқин оилалар иштирок этди. Унинг тантанали натижалари 2019 йилнинг ноябрь ойининг иккинчи декадасида эълон қилинади. Ғолибларга ва номинацияга эга бўлган оилаларга “Оила” маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

Оилавий қадриятларни мустаҳкмлаш, ажрашишларни олдини олиш мақсадида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича амалий ва инновацион тадқиқот натижалари амалиётга жорий этилди. Жумладан, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида Марказ томонидан республиканинг вилоят, туман/шаҳарларда 137 та инновацион мактаб фаолият олиб бормоқда. Уларнинг фаолиятига 400дан зиёд мутахасислар жалб этилиб, ҳозирга қадар 20 мингга яқин жуфтлик ёки қарийб 40 минг нафар бўлғуси келин-куёвлар ўқитилди. Ёшлар учун психология, тиббиёт, иқтисод, ҳуқуқшунослик ва социология соҳасидаги экспертлар иштирокида замонавий усуллардан фойдаланилган ҳолда машғулотлар ўтказилиб, янги оила қураётган ёшларга оила маданияти, ота ва она бўлиш  маъсулияти, оилавий можароларни олдини олиш каби масалалари бўйича маслаҳатлар берилди, урф-одат ва миллий маънавиятимизнинг маъно-моҳияти тушунтирилмоқда.

Ушбу мактабларда Оила” маркази мутахассислари томонидан Тошкентдаги Инҳа университети ходимлари кўмагида яратилган “Ўсмир қизларни мустақил ҳаётга ва турмушга, рўзғор ишларини юритишга, ҳар томонлама оқила оила бекаси бўлишга тайёрлаб бориш учун мўлжалланган “Оила сабоқлари” деб номланган мобиль илова ва ёш келин-куёвлар учун янги турмуш қураётган йигит-қизларнинг оила соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мавзуидаги тавсия ва маслаҳатлар ўрин олган “Мустаҳкам оилага йўлланма” номли энциклопедик ён дафтарча тақдим этилади.

Кексаларимиз, оила бузилса, олам ларзага келади, дейишади. Қайд этиш лозимки, ўтказилган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ажралишларнинг асосий қисми оилавий жуфтликларнинг дастлабки тўрт йиллик ҳаётига тўғри келмоқда. Бу эса, нафақат ёш оиланинг барбод бўлиши, балки ёлғиз аёл ва тирик етимлар сонини ҳам кўпайишига сабаб бўлмоқда. Шу боисдан ҳам Марказ томонидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича инновацион мактабларни ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва турли вазирлик ва идоралардан, жумладан Молия, Иқтисодиёт, Адлия каби вазирликлардан ижобий хулосалар олингач, кенг муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан “Оила” марказининг ҳудудий бошқармалари қошида ташкил этилган Махсус ўқув курсларида оила билан ишловчи кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этилди. Мазкур ўқув курсларда 2019 йилнинг 9 ойи мобайнида Марказнинг раҳбар-ходимларидан ташқари, фуқаролар йиғинларининг яраштириш комиссияси раислари ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, умумтаълим мактабларининг психологлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимлари, патронаж ҳамширалари, профилактика инспекторлари каби 6 минг 440 дан зиёд мутахасислар малакаси оширилди.

Фуқароларнинг мурожаати билан ишлаш «Оила» маркази томонидан тизимли йўлга қўйилган бўлиб, 2019 йил 9 ойи давомида 29 801 та мурожаатлар қабул қилинди ва улардан 19 809 та оилавий муаммолар, 1 636 та моддий ёрдам, 3 051 та ҳуқуқий маслаҳат, 1 683 та иш билан таъминлаш-бандлик, 1180 та тиббий ёрдам олиш ва 2 442 та турли масалалардаги муаммолар оила масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилди.

Оилаларда меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, оиланинг маънавий-аҳлоқий ва тарбиявий салоҳиятини оширишга қаратилган:

- халқона ва содда услубда 20 та ижтимоий роликлар ва  яратилди, телеканаллар, ижтимоий тармоқлар, веб-саҳифалар орқали кенг ёритилди.

- Ўзбекистонда биринчи маротаба оила масала ва муаммоларига оид тушунчалар изоҳи ёритилган “Оила энциклопедияси” 10 минг нусхада нашрдан чиқарилди, бепул тарқатилмоқда.

- Ўзбекистонда биринчи маротаба «Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила» ҳалқаро журнали таъсис этилди, журналнинг №1 сони нашр этилди ва унинг тақдимоти ўтказилди;

- илмий-амалий ва инновацион тадқиқот натижаларига оид 12 номда илмий-услубий қўлланмалар 120 минг нусхада нашр этилди.

- “Болалар ва ёшларнининг маънавий-ахлоқий тарбиясида оиланинг роли” халқаро конференция ва 12 та республика даражасидаги илмий-амалий конференциялар ташкил этилди ва тадбир жараёнида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

- 28270  зиёд тарғибот тадбирлари ташкил этилди ва 1 миллион 300 га яқин аҳоли иштирок этди.

- республика оммавий ахборот воситаларида 13185 та тарғибот материаллари эълон қилинди

( ТВ-950, газета/журнал-1280, радио-453, интернет-нашрлар- 1637, ижтимоий тармоқлар- 8865).

Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида муаммолар ҳали кўп. Оила озод ва кўпмиллатли юртнинг мустаҳкам қўрғони бўлмоғи лозим. Бу борада “Оила” маркази барча ҳамкор ташкилотларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга, биргаликда иш олиб боришга ҳамиша тайёр.

“Оила” маркази матбуот хизмати