«ОИЛА» МАРКАЗИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФА ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

Қуйидагилар «Оила» марказининг асосий вазифалари ҳисобланади: 

  • оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш;
  • оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
  • замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш;
  • умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш ишларини олиб бориш;
  • давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш;
  • оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ва тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш.

 

«Оила» маркази ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: 

  • Оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила - соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш соҳасида: 
  • оила институтини мустаҳкамлаш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади;
  • оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • жамоатчиликни оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги ишларнинг аҳволи тўғрисида хабардор этади;
  • ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этади;

 

  • Оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш соҳасида: 
  • соғлиқни сақлаш органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш даражасини таҳлил қилади ва бу борадаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • марказда ишлаб чиқилган методик тавсиялар асосида соғлом оила қуриш, соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом турмуш тарзини юритиш асосларини хотин-қизлар орасида манзилли тарғиб этиш мақсадида якка тартибда тушунтириш ишларини, очиқ мулоқот, сайёр қабул ва давра суҳбатлари ўтказади;
  • ота-оналар учун оилада ногирон фарзандларини тўғри парваришлаш ва тарбиялаш, уларнинг тегишли кўникмаларини патронаж тизими орқали ошириш бўйича методик кўрсатмалар ишлаб чиқади;
  • оила ва никоҳ, репродуктив саломатлик, шунингдек, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари бўйича машғулотлар ўтказишни ташкил этади;
  • оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва фертил ёшидаги аёллар учун «аёллар маслаҳатхоналари»ни ташкил этишга кўмаклашади;

 

  • Замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш соҳасида: 

- илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан биргаликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади;

-  фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни экспертизадан ўтказади, уларнинг долзарблиги, илмий ва амалий аҳамиятидан келиб чиқиб тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этишда иштирок этади;

-  оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларни олдини олишга доир ягона ёндашувларни ишлаб чиқади;

-  фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг натижалари ҳамда уларнинг амалиётга татбиқ этилиши натижаларини баҳолайди, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказишни ва уларни амалиётга татбиқ этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

-   олиб борилаётган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш натижалари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантиради;

 

  • Умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш ишларини олиб бориш соҳасида: 
  • никоҳдан ўтувчи шахслар томонидан оилавий ҳаёт асослари бўйича мажбурий ўқишдан ўтишлари масаласи бўйича тадқиқотлар ўтказади, бу соҳада ўқув дастурларини ишлаб чиқади;
  • эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйиш, оила ва никоҳни сақлаб қолишдаги ўзаро масъулиятини таъминлаш масалаларини ўрганади;
  • умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида оилалардаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ методик тавсиялар ишлаб чиқади;
  • оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш, шунингдек намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади;
  • фуқаролар йиғинлари яраштириш комиссияларига оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш масалаларида услубий кўмак кўрсатади;
  • оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, сақлаш ва ривожлантириш, маънавий-аҳлоқий тарбия, иқтисодий, ҳуқуқий билимлар, тиббий маданиятни ошириш, оилавий муносабатлар психологияси бўйича машғулотлар ўтказишни назарда тутадиган ўқув дастурларини ишлаб чиқади;

 

  • Давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш соҳасида: 
  • нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузишда иштирок этади;
  • давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари нотинч ва муаммоли оилалар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиши масалалари бўйича амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказади;
  • нотинч ва муаммоли оилалардаги маънавий-аҳлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқади;
  • нотинч ва муаммоли оилалар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда улардаги маънавий-аҳлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишда иштирок этади;

 

  • Оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ва тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида: 
  • оила-никоҳ муносабатлари соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан илмий ва ишбилармон алоқаларни ўрнатади ва ривожлантиради;
  • хорижий мамлакатларнинг оила-никоҳ муносабатлари соҳасидаги тажрибасини ўрганади, уни қўллаш бўйича илмий асосланган таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқади;
  • оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, жамиятда замонавий оиланинг намунали моделини ҳамда «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги ахборотни тайёрлайди ва халқаро ҳамжамиятига етказади.