“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази

(қисқа маълумот)

 - Ўзбекистон Республикаси Президентининг (2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325) Фармонига мувофиқ ташкил этилди.

- Директор: Дилорам Гафурджановна Ташмуҳамедова, PhD (Ўзбекистон Республикаси Парламенти Қонунчилик палатасининг I ва II чақириғи Спикери), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси аъзоси.

- Мақом: Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган. Марказ директори мақомига кўра вазирга, директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.     

- Мувофиқлаштирувчи роли: Марказ оила соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

- Ваколатлари: Давлат ва бошқа ташкилотлар Марказга унинг сўровига биноан Марказга юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган барча зарур материалларни тақдим қилишга мажбур (ҳужжатлар, статистик маълумотлар, хулосалар, таҳлилий ва бошқа турдаги ахборотни).

- Асосий вазифалар: оила, репродуктив саломатлик ва демографик ривожланиш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, улар асосида оила институтини мустаҳкамлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш ҳамда самарали методик ва амалий ёрдам, маслаҳатлар бериш; Оилалар билан ишлайдиган мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус курсларни ташкил этиш; Оила ва никоҳ соҳасида халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-тадқиқот муассасалар билан ҳамкорлик ўрнатиш.

- Марказ тузилмаси: Марказ ўз ичига 9 та бўлим ҳамда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида жойлашган 14 филиални олади. Ходимларнинг умумий сони – 428.

- Экспертлар: Марказда турли соҳа мутахассислари ишлайди – файласуфлар, социологлар, тарихчилар, этнографлар, антропологлар, педагоглар, психологлар, тиббиёт ходимлари, иқтисодчилар, сиёсатшунослар, юристлар. Улар орасида энг юқори даражадаги халқаро тан олинган экспертлар – Fulbright ва IREX (АҚШ), INTAS (Европа Иттифоқи),  Korea Foundation (Корея), Swiss Agency of Cooperation (Швейцария) грант тадқиқот дастурлари ғолиблари, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва ҳ.к., 100 дан ортиқ халқаро конгресс ва симпозиумлар иштирокчилари, халқаро илмий журналларнинг таҳрир ҳайъати аъзолари.

- Илмий мақом: Марказ ҳузурида гендер ва оила масалаларига оид докторлик диссертациялари (PhD, Doctor of Sciences) мавзуларини тасдиқлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ташкил этилган. Докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича Ихтисослаштирилган Кенгаш ташкиллаштириш босқичида ва бу собиқ Совет маконидаги бу турдаги ягона ташкилот.

- Нашрлар: Марказ ҳузурида инглиз ва рус тилларида чоп этиладиган тақриз бериладиган “Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила” халқаро илмий журнал рўйхатдан ўтказилган. Онлайн шакли http: //www.sgfjournal.uz сайтида жойлашган. Журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг рўйхатига киритилган.

Яқин кунларда оммавий “Оила” журнали чоп этила бошлайди.

- Ҳамкорлар: Марказ Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий телерадиокомпания ҳамда бошқа ташкилот ва идоралар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

- Халқаро ҳамкорлик: Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларнинг илмий-тадқиқот марказлари билан шартномалар имзоланган.

- Алоқа: Ўзбекистон, 100017, Тошкент ш., Ш.Рашидов кўчаси 16.

Тел.: +99871 239-47-70, Факс: +99871 239-41-57.

E-mail: qabulхona@oilamarkazi.uz, international@oilamarkazi.uz

Website: http://oilamarkazi.uz

Facebook: https://www.facebook.com/oilamarkazi